Саида Мирзиёева Россия президенти администрацияси раҳбари билан учрашув ўтказди

Саида Мирзиёева Россия президенти администрацияси раҳбари билан учрашув ўтказди
Ўзбекистон президентининг ёрдамчиси Саида Мирзиёева бугун, 28 май куни Россия томонининг таклифига биноан Москва шаҳрида Россия Федерацияси президенти администрацияси раҳбари Антон Вайно билан учрашув ўтказди.

Қайд этилишича, учрашувда юқори суръатда ривожланиб бораётган ва аниқ натижалар бераётган Ўзбекистон-Россия ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинган.
Саида Мирзиёева Россия президенти администрацияси раҳбари билан учрашув ўтказди
«Олий даражада эришилган келишувларни мувофиқлаштириш ва амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди. Келишувлар ижросини мониторинг қилиш бўйича яратилаётган механизм давлатларимиз раҳбарлари томонидан қўйилган вазифаларни ҳал этиш борасида Президент администрациялари ўртасида ҳамкорликнинг самарали воситасига айланишига ишонч билдирилди», — деб ёзади Саида Мирзиёева ўзининг Telegram каналига.
Саида Мирзиёева Россия президенти администрацияси раҳбари билан учрашув ўтказди
Шунингдек, учрашувда савдо-иқтисодий ва инвестициявий шерикликнинг асосий йўналишлари, жумладан, инновацион лойиҳалар ва минтақалараро алоқалар атрофлича муҳокама қилинган. Гуманитар соҳадаги икки томонлама ҳамкорликнинг устувор йўналишлари ва меҳнат миграцияси масалалари юзасидан фикр алмашилган.

«Томонларни қизиқтирган барча масалалар бўйича яқиндан мувофиқлаштириш ва биргаликда ишлаш муҳимлиги таъкидланди», — дея таъкидланади хабарда.

Фото: Telegram/Saida Mirziyoyeva
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.