Брюсселда Саида Мирзиёева ва ЕИ комиссари муҳим учрашув ўтказди

Брюсселда Саида Мирзиёева ва ЕИ комиссари муҳим учрашув ўтказди

Ўзбекистон президенти администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Брюсселда бўлиб ўтган ташрифи доирасида Европа Иттифоқининг халқаро ҳамкорлик бўйича комиссари Йозеф Сикела билан музокара ўтказди.

Брюсселда Саида Мирзиёева ва ЕИ комиссари муҳим учрашув ўтказди

Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги муносабатларни янада мустаҳкамлаш ва янги лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Брюсселда Саида Мирзиёева ва ЕИ комиссари муҳим учрашув ўтказди

Айни вақтда икки томонлама алоқалар сиёсий, иқтисодий, инвестициявий ҳамда маданий-гуманитар йўналишларда фаол ривожланмоқда. Учрашувда, хусусан, қўшма ташаббуслар ва амалий лойиҳаларни илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.

Брюсселда Саида Мирзиёева ва ЕИ комиссари муҳим учрашув ўтказди

Саида Мирзиёеванинг таъкидлашича, Марказий Осиё миқёсида очилаётган янги имкониятлардан самарали фойдаланиш икки томон учун ҳам муҳим аҳамиятга эга.

Брюсселда Саида Мирзиёева ва ЕИ комиссари муҳим учрашув ўтказди

— Ҳамкорлик йўлида очилаётган янги имкониятларни тўлиқ ишга солиш муҳим. Биз Европа Иттифоқи билан шерикликни янада кенгайтиришга содиқлигимизни яна бир бор тасдиқладик, — деди Мирзиёева.

Учрашув сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги мулоқот янги босқичга кўтарилаётганини, икки томон ҳам узоқ муддатли стратегик шерикликни мустаҳкамлашга интилаётганини яна бир бор намоён этди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.