Мирзиёев ва Тўқаев AI хакатон жараёнини кўздан кечирди (фото)

Мирзиёев ва Тўқаев AI хакатон жараёнини кўздан кечирди (фото)

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Бухоро шаҳридаги универсал спорт мажмуасида ташкил этилган “National AI Hackathon” — сунъий интеллект йўналишидаги умуммиллий хакатон жараёнлари билан яқиндан танишдилар.

Мирзиёев ва Тўқаев AI хакатон жараёнини кўздан кечирди (фото)

Ушбу йирик тадбир Шавкат Мирзиёев ташаббуси асосида мамлакатда сунъий интеллект экотизимини ривожлантиришга қаратилган изчил ислоҳотлар доирасида ташкил этилди. Лойиҳа Ўзбекистоннинг рақамли келажагини шакллантиришда муҳим босқич сифатида баҳоланмоқда.

Мирзиёев ва Тўқаев AI хакатон жараёнини кўздан кечирди (фото)

Етакчиларга рақамлаштириш ва сунъий интеллект технологияларини кенг жорий этиш борасида амалга оширилаётган ишлар бўйича батафсил тақдимот қилинди. Жумладан, “Рақамли ҳукумат” тизими, шунингдек транспорт, божхона, солиқ, соғлиқни сақлаш, ижтимоий ҳимоя, энергетика, геология, қурилиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги замонавий рақамли ечимлар ҳақида маълумот берилди.

Мирзиёев ва Тўқаев AI хакатон жараёнини кўздан кечирди (фото)

Таъкидланишича, ушбу соҳаларда рақамлаштириш давлат бошқаруви самарадорлигини сезиларли ошириб, аҳоли учун хизматлар сифатини янги босқичга олиб чиқмоқда.

Шунингдек, Ўзбекистон ва Қозоғистон стартап экотизимини қўллаб-қувватлашга қаратилган ташаббуслар ҳам намойиш этилди. Президентлар “KPI-COM”, “OSON”, “DATOX” каби истиқболли лойиҳалар фаолияти билан танишиб, уларнинг муаллифлари билан мулоқот қилишди.

Мирзиёев ва Тўқаев AI хакатон жараёнини кўздан кечирди (фото)

Бундан ташқари, “UZUM”, “TBC Bank”, “Aloqabank”, “HUMO”, “UZCARD” каби миллий ва халқаро акселераторлар фаолияти ҳақида ҳам маълумотлар тақдим этилди.

Мирзиёев ва Тўқаев AI хакатон жараёнини кўздан кечирди (фото)

Тадбир давомида венчур молиялаштириш инфратузилмасини янада кенгайтириш, ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш ва инновацион ғояларни амалиётга татбиқ этиш муҳим экани алоҳида қайд этилди.

Мирзиёев ва Тўқаев AI хакатон жараёнини кўздан кечирди (фото)

Банк тизимидаги рақамли трансформация, айниқса замонавий тўлов технологиялари ва онлайн хизматларнинг ривожи ҳам диққат марказида бўлди.

Мирзиёев ва Тўқаев AI хакатон жараёнини кўздан кечирди (фото)

Президентларга хакатон концепцияси, шунингдек турли соҳалардаги долзарб муаммоларни ечишга қаратилган ёшлар лойиҳалари тақдим этилди.

Мирзиёев ва Тўқаев AI хакатон жараёнини кўздан кечирди (фото)

Очиқ мулоқот давомида иштирокчиларнинг юқори қизиқиши, ижодий ёндашуви ва сунъий интеллект технологияларини амалда қўллашга бўлган интилиши юксак баҳоланди.

Мирзиёев ва Тўқаев AI хакатон жараёнини кўздан кечирди (фото)

Ташриф якунида икки давлат раҳбарлари хакатон иштирокчилари ва стартап жамоалари вакиллари билан эсдалик учун суратга тушдилар.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.