Рекорд янгиланди: Ўзбекистоннинг 3 та шаҳрида жазирама иссиқнинг энг баланд даражаси қайд этилди

Рекорд янгиланди: Ўзбекистоннинг 3 та шаҳрида жазирама иссиқнинг энг баланд даражаси қайд этилди
Ўздигромет маълумотига кўра, Ўзбекистоннинг учта шаҳрида метеорологик кузатувлар тарихида иссиқлик даражасининг энг юқори кўрсаткичи қайд этилди. Бу ҳақда «Ҳордиқ» нашри хабар берди.

9 июль куни Нукус шаҳрида +43, 6 даража иссиклик қайд этилди, бу 2010 йилдаги кўрсаткичдан (+41,3) 2,3 даража юқори.

Урганч шаҳрида ҳаво ҳарорати +44,2 даража иссиқ бўлди, бу ҳам 2010 йилдаги энг иссиқ ҳаво кўрсаткичидан 2,7 даража юқоридир (+41,5).

Наманганда ҳам ҳаво ҳарорати рекорд даражада кўтарилган бўлиб, +42,4 гача иссиқ бўлган. Бу 2015 йилдаги кўрсаткичдан (+41,0) 2,4 даража юқори.

Ўзбекистонда ҳаво ҳароратининг кўтарилиши давом этмоқда. Эҳтимол, бу рекорд кўрсакичлар ҳам янгиланади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.