Жамшид Қўчқоров: "Ноннинг нархи оширилмади, балки эркинлаштирилди"

Жамшид Қўчқоров: "Ноннинг нархи оширилмади, балки эркинлаштирилди"
Молия вазирлиги Ғазначилигида Молия вазирлиги тизимидаги масъул мутахассислар, журналистлар иштирокида очиқ мулоқот бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Kun.uz нашри хабар берди.

Ўзбекистон Республикаси бош вазири ўринбосари – молия вазири Жамшид Қўчқоровнинг айтишича, бу сафарги нарх-наволарнинг оширилиши аввалгиларидан фарқ қилади ҳамда ислоҳотларга ёрдам бериши керак.

“Масалан, ноннинг нархини бундай олиб қараганда оширмадик, балки эркинлаштирдик. Давлат ҳеч кимга ун ҳам, нон ҳам, электр энергия ҳам сотмайди. У ўртада адолатли савдо бўлишини таъминлаши керак бўлган ташкилот. Бу ислоҳотларнинг мақсади нархни ошириш эмас, балки тагида бозор турибди”, - деди Жамшид Қўчқоров.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда «буханка» нон нархи ноябрда яна ошиши мумкин экани хабар қилинганди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.