Тўртинчи Boeing 787-8 Dreamliner самолёти Тошкентга олиб келинди (фото)

Тўртинчи Boeing 787-8 Dreamliner самолёти Тошкентга олиб келинди (фото)
Ўзбекистон ҳаво йўллари буюртмасига асосан тайёрланган тўртинчи Boeing 787-8 Dreamliner самолёти Тошкентга олиб келинди, деб хабар қилмоқда МАК матбуот хизмати.
Тўртинчи Boeing 787-8 Dreamliner самолёти Тошкентга олиб келинди (фото)
“13 апрель куни Ўзбекистон ҳаво йўлларининг самолётлар парки тўртинчи янги авлод лайнери Boeing 787-8 Dreamliner самолёти билан тўлдирилди. Самолёт - авиапаркни янгилаш сармоя дастури доирасида, парвозлар хавфсизлигини ва рақобатдошлигини таъминлаш мақсадида сотиб олинди”, - дейилган хабарда.
Тўртинчи Boeing 787-8 Dreamliner самолёти Тошкентга олиб келинди (фото)
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳаво йўллари 2008 йилда Boeing корпорациясидан 2та Boeing 787 Dreamliner самолётини сотиб олиш ҳақида қиймати 250 миллион доллар бўлган шартнома имзолаган эди. Самолётлар 2016 йилнинг иккинчи ярмида етказиб берилган эди.
Тўртинчи Boeing 787-8 Dreamliner самолёти Тошкентга олиб келинди (фото)
2018 йилнинг январь ойида МАК Boeingдан яна 4та Dreamliner сотиб олиш ҳақида шартнома имзолади. Шартнома миқдори эълон қилинмаган. САмолётлар 2021 йилга қадар етказиб берилиши керак.
Тўртинчи Boeing 787-8 Dreamliner самолёти Тошкентга олиб келинди (фото)
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.