
Фото: Reuters
Парижда ўтган катта шлем таснифидаги «Ролан Гаррос» турнири Рафаэль Надалнинг ғолиблиги билан якунланди.
Жаҳоннинг 5-ракеткачиси бўлиб турган испаниялик афсонавий теннисчи финалда норвегиялик Каспер Руудни қийинчиликсиз (6:3; 6:3; 6:0) мағлуб этиб, «Улкан тож» туркумига кирувчи турнирларда ўзининг 22-совринига эга чиқди. Бу борада Надаль жаҳоннинг энг яхши теннисчиси сифатида Рожер Федерер ва Новак Жоковични иккита совринга ортда қолдирди.
Қайд этиш жоиз, Australian Open’да ҳам ғолиб бўлган Рафаэль фаолиятида илк бор катта шлем таснифидаги дастлабки икки мусобақада тенгсиз бўлди.

Париж, Франция. 22 май – 5 июнь
«Катта дубулға» турнири
Мукофот жамғармаси – 43 600 000 евро
Финал. 5 июнь
Рафаэль Надаль (Испания) – Каспер Рууд (Норвегия)
6:3; 6:3; 6:0. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар