Бен-Гвир ўлими ортидаги сир: автоҳалокат ёки ракета зарбаси?

Исроил оммавий ахборот воситалари тарқатган хабарларга кўра, мамлакат сиёсий саҳнасидаги баҳсли шахслардан бири — Итамар Бен-Гвир гўёки автомобил ҳалокати оқибатида ҳаётдан кўз юмгани айтилмоқда. Расмий маълумотларда унинг йўл-транспорт ҳодисаси сабаб ҳалок бўлгани таъкидланган.
Бироқ айрим манбалар бу маълумотларга шубҳа билан қарамоқда. Уларга кўра, воқеа аслида бошқача бўлган бўлиши мумкин. Айтилишича, сиёсатчи ўз уйида бўлган вақтда Эрон томонидан йўлланган ракета зарбаси натижасида ҳалок бўлган бўлиши эҳтимолдан холи эмас.
Айрим кузатувчилар фикрича, воқеанинг «автомобил ҳалокати» сифатида талқин қилиниши асл сабабни яширишга уриниш бўлиши мумкин. Чунки сўнгги вақтларда минтақа кескин сиёсий ва ҳарбий тарангликка юз тутган. Шу сабабли юқори лавозимдаги шахслар хавфсизлиги билан боғлиқ масалалар янада долзарблашган.
Ҳозирча расмий доиралар бу ҳақда батафсил изоҳ бергани йўқ. Бироқ айрим таҳлилчилар ушбу ҳодиса атрофидаги турли тахминлар ва қарама-қарши маълумотлар яқин кунларда янада ойдинлашиши мумкинлигини таъкидламоқда.
Мутахассислар таъкидлашича, агар ракета зарбаси ҳақидаги тахминлар тасдиқланса, бу ҳолат Яқин Шарқдаги вазиятни янада мураккаблаштириши мумкин. Чунки бундай воқеа минтақадаги қарама-қаршиликни янги босқичга олиб чиқиши эҳтимоли бор.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!