date

Олимлар: Об-ҳаво ўзгариши юрак хуружи хавфини сезиларли оширади

Олимлар: Об-ҳаво ўзгариши юрак хуружи хавфини сезиларли оширади

Олимлар олиб борган илмий тадқиқотлар кўрсатдики, турли об-ҳаво шароитлари миокард инфаркти ривожланиши эҳтимолига сезиларли таъсир кўрсатади. Пекиндаги кардиология марказларидан 10 йил давомида қайд этилган 11 527 нафар беморнинг маълумотлари таҳлил қилинди ва улар кунлик метеорологик кўрсаткичлар билан солиштирилди.

Тадқиқот натижалари шундан далолат берадики, инфаркт ҳолатлари кўпроқ паст ҳарорат, кун давомидаги ҳароратнинг кескин ўзгариши ҳамда юмшоқ шамол кузатилган кунларда рўй берган. Шу билан бирга, намлик ва ёғингарчилик миқдори ҳам шундай кунларда камроқ бўлгани аниқланган.

Олимлар машинали ўқитиш моделлари орқали инфаркт хавфи ошишига таъсир қилувчи асосий об-ҳаво омилларини аниқладилар. Энг муҳим фактор сифатида кунлик ҳарорат фарқининг кескин ўзгариши топилди — айнан шу омил инфаркт ҳолатлари сонининг ортишига энг катта таъсир кўрсатган.

Муаллифлар фикрича, бундай таҳлил ва моделлар кардиология марказларига беморлар оқимини олдиндан баҳолаш, тиббий хизматларни самарали тақсимлаш ва юкламани минималлаштиришда катта ёрдам беради. Кейинги тадқиқотларда олимлар об-ҳаво маълумотларига беморларнинг ёши, жинси ва бошқа индивидуал хусусиятларни қўшиб, прогноз аниқлигини янада оширишни режалаштирганлар.

Бунда мақсад — тиббий хизматлар ва фавқулодда ҳолатга тайёрликни такомиллаштириш ҳамда аҳоли саломатлигини сақлаш бўйича самарали ёндашувни таъминлаш.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Саломатлик » Олимлар: Об-ҳаво ўзгариши юрак хуружи хавфини сезиларли оширади

Кўп ўқилганлар Саломатлик янгиликлари