date

"Кристал Пэлас" 1/8 финалда "Ливерпул"ни тор-мор қилди — 3:0

"Кристал Пэлас" 1/8 финалда "Ливерпул"ни тор-мор қилди — 3:0
2025 йил 30 октябр куни Англия Лига Кубоги 1/8 финал босқичида "Ливерпул"нинг тажрибасиз таркиби "Кристал Пэлас"га қарши ўйинда 0:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Арне Слот бошчилигидаги жамоа асосан ёш футболчиларга имконият берди, аммо бу меҳмонларнинг тажрибаси қаршисида самарасиз бўлди.

Исмоил Сар дубль қайд этиб, Жереми Пино эса учинчи голни урди. Ўйиннинг дастлабки дақиқаларида "Ливерпул" фаоллик кўрсатди, бироқ 41-дақиқада Жо Гомеснинг муваффақиятсиз узатмасидан сўнг тўп Исмоил Сар олдига тушди ва у пастки бурчакка аниқ зарба берди.

Бир неча дақиқа ўтиб, вазият янада ёмонлашди. 45-дақиқада Сар ҳимоячилардан қочиб, Фредди Вудмен устидан тўпни ошириб, ҳисобни 0:2 га етказди.

Мезбонлар деярли ҳужум қила олмади: Федерико Кьезанинг биргина уринишини қутқарувда Бенитес қайтариб юборди. Иккинчи бўлимда Арне Слот бирданига бир неча ёш футболчилар — Налло, Лакки ва Гордонни майдонга туширди, аммо ҳисобни ўзгартиришнинг иложи бўлмади.

79-дақиқада Налло бирга-бир вазиятга чиқаётган Девеннини йиқитиб, тўғридан-тўғри қизил карточка олди. 88-дақиқада эса Жереми Пино чап қанотдан тўпни олиб чиқиб, узоқ бурчакка аниқ зарба билан учинчи голни киритди.

Ливерпул — Кристал Пэлас 0:3
Голлар: Сарр (41, 45), Пино (88).
Ливерпул — Вудман, Рэмзи, Ниони, Гомес, Робертсон (Лаки, 67), Эндо, Керкез, Моррисон (Гордон, 67), Мак Аллистер (Налло, 67), Нгумоҳа (Доэрти, 86), Кьеза.
Кристал Пэлас — Бенитес, Канвот, Лакруа, Геҳи, Муньос (Кардинес, 74) Ҳюз (Лерма, 74), Камада, Соса (Уче, 83), Сарр (Девенни, 62), Пино, Нкетиа (Матета, 46).
Четлатиш: Налло (79). 

"Кристал Пэлас" ушбу ғалаба билан Лига Кубоги чорак финалига йўл олди, пишиқ ва самарали қарши ҳужумларни намойиш этди. "Ливерпул" эса тажрибасиз таркиби билан муаммоларга дуч келганини кўрсатди.

Ушбу мағлубият жамоа учун хавотирли сигнал бўлиб, турнирдан ҳеч қандай гол урмасдан чиқиб кетишди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Кристал Пэлас" 1/8 финалда "Ливерпул"ни тор-мор қилди — 3:0