date

Абдуқодир Ҳусановнинг «Тоттенҳэм»га қарши ўйини қандай баҳоланди?

Абдуқодир Ҳусановнинг «Тоттенҳэм»га қарши ўйини қандай баҳоланди?

Англия Премьер-лигасининг 24-тур баҳслари яна бир қизиқарли тўқнашув билан давом эттирилди. Турнинг энг кўп кутилган ўйинларидан бирида Хосеп Гвардиола бошчилигидаги «Манчестер Сити» Лондонга сафар қилиб, «Тоттенхэм» майдонида куч синашди.

Учрашув тенгма-тенг курашлар, қаттиқ босим ва юқори темп остида ўтди. Жамоалар бир-бирига имконият қолдирмасликка ҳаракат қилди, натижада беллашув дуранг билан якунланди. Мухлислар учун бу ўйиндаги яна бир муҳим деталь — Ўзбекистон миллий жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг иштироки бўлди.

Ҳамюртимиз баҳсни асосий таркибда бошлади ва охирги дақиқагача майдонда қолди. Ҳусанов ҳимояда ишончли ҳаракат қилиб, жамоасининг мураккаб сафар ўйинида барқарорлик сақлашига ҳисса қўшди. Унинг ўйинини таҳлилчи платформалар ҳам баҳолаб чиқди: SofaScore экспертлари 6,8 балл қўйган бўлса, FotMob 7,2 балл билан юқорироқ баҳолади, Flashscoreда эса кўрсаткич яна 6,8 сифатида қайд этилди.

Мазкур дурангдан кейин «шаҳарликлар» очколарини 47 тага етказиб, турнир жадвалида иккинчи ўринда қолди. Чемпионлик пойгасида ҳар бир очко олтинга тенг бўлаётган пайтда, бу каби сафардаги дуранг ҳам катта аҳамият касб этади.

Қисқаси, «Сити» учун навбатдаги қийин сафарида муҳим очко, Ҳусанов учун эса тўлиқ 90 дақиқалик амалиёт ва яна бир тажриба — бу мавсум унинг ўсиши учун “живой школа” бўляпти.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Абдуқодир Ҳусановнинг «Тоттенҳэм»га қарши ўйини қандай баҳоланди?