2025 йилда Ўзбекистонда 19 мингга яқин қамоқ ҳукми чиқди

1 дақиқа ўқиш626
2025 йилда Ўзбекистонда 19 мингга яқин қамоқ ҳукми чиқди

Олий суд расмий маълумотларига кўра, 2025 йил давомида мамлакат судларида жиноят ишлари катта ҳажмда кўриб чиқилган. Хусусан, 79 минг 554 нафар шахсга оид 63 минг 177 та жиноят иши суд муҳокамасидан ўтган.

Йил якунига кўра, жами 63 минг 340 нафар шахс судланган. Улардан 18 минг 816 нафари озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинган. Қолган 43 минг 531 нафарга эса бошқа турдаги жазолар тайинланган. Яна 993 нафар шахс шартли ҳукм асосида жазолангани қайд этилган.

Статистикага кўра, судланганларнинг асосий қисми эркаклар — 55 минг 829 нафар. Аёллар сони 7 минг 511 нафарни ташкил этган. Ёшлар улуши ҳам сезиларли: 23 минг 973 нафар судланган шахс ёшлар ҳисобланади, шундан 2 минг 431 нафари вояга етмаганлар.

Шунингдек, 60 ёшдан ошган судланганлар сони 2 минг 830 нафар экани билдирилган. Яна бир муҳим рақам: 422 киши тўлиқ оқланиб, реабилитация қилинган.

Ярашув институтлари қўлланилиши натижасида 13 минг 224 нафар шахс жиноий жавобгарликдан озод этилган. Жиноят ишларининг энг катта қисми эса Тошкент шаҳри, Фарғона, Тошкент, Самарқанд ва Наманган вилоятларида кўриб чиқилган.

Қисқаси, рақамлар жуда “баланд”. Бу тенденция нимадан дарак беряпти — профилактика, ҳуқуқий маданият ва жамоат назоратини кучайтиришга эҳтиёж борлигини яна бир бор эслатяпти. Ҳаёт “судгача етиб бормасин” деган гап шунчаки мақол эмас экан.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?