
2025 йил 31 октябрь куни Баҳрайнда бўлиб ўтган III Осиё ёшлар ўйинларининг иккинчи кунида Ўзбекистон дзюдо терма жамоаси 5 олтин, 2 кумуш ва 1 бронза медалини қўлга киритди.
- Гулсанам Ҳазратова (-57 кг) олтин медалга сазовор бўлди. У финал баҳсининг сўнгги 10 сониясида ғалабани қўлга киритди.
- Мафтуна Аҳмедова (-63 кг) бронза медалини қўлга киритди. У учинчи ўрин учун кечган баҳсда Хитой вакили Зехуан Линни қўшимча вақтда "юко" баҳоси билан мағлуб этди.
- Шоҳиста Тўраева (-70 кг) кумуш медални қўлга киритди. У финалга етиб борди, бироқ ҳал қилувчи баҳсда мағлуб бўлди.
- Хонзодабегим Усмонқулова (+70 кг) кумуш медални қўлга киритди. У ҳам финалда имкониятни бой берди ва иккинчи ўринга сазовор бўлди.
- Мирзоҳид Худойқулов (-73 кг) олтин медални қўлга киритди. У финалда Қозоғистон вакили Даулеткерей Сейфилани "вазари" баҳоси билан мағлуб этди.
- Самандар Суннатов (-81 кг) олтин медални қўлга киритди. У финал баҳсида Қирғизистон вакили Эрлан Қодирбоевни мағлуб этди.
- Журабек Эшпулатов (-90 кг) олтин медални қўлга киритди. Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги қарама-қаршиликда у Қозоғистон вакили Шингисхон Танирбергенни "юко" ва "вазари" баҳолари билан мағлуб этди.
- Алибек Дурдиев (+90 кг) олтин медални қўлга киритди. У финалда Қозоғистон вакили Адилжон Жоудиновни "иппон" баҳоси билан мағлуб этди.
Ctrl
 Enter
 Хато топдингизми? 
 Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
 