Эртага айрим ҳудудларда қор ёғиши кузатилади

Эртага айрим ҳудудларда қор ёғиши кузатилади
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • 31 январ куни Ўзгидромет маълумотларига кўра, республика бўйлаб ҳаво асосан ўзгарувчан бўлиб, айрим ҳудудларда ёмғир, туман ҳамда йўлларда яхмалак ҳолатлари кузатилиши мумкин.
  • Тоғли ҳудудларда эса қор ёғиши, туман тушиши ва қор кўчиши хавфи сақланади.
  • Тошкент шаҳрида ёмғир ёғиши эҳтимоли бор, ҳарорат кундузи 8–10 даража илиқ бўлади.
  • Қорақалпоғистон ва Хоразмда ёғингарчилик кутилмайди, аммо йўлларда яхмалак кузатилиши мумкин.

Ўзгидромет эртага, 31 январь куни кузатиладиган об-ҳаво прогнози билан бўлишди. Маълумотларга кўра, республика бўйлаб ҳаво асосан ўзгарувчан бўлади, айрим ҳудудларда ёмғир, туман ҳамда йўлларда яхмалак ҳолатлари учраши мумкин. Синоптиклар, айниқса ҳайдовчилардан эҳтиёткорликни кучайтиришни сўрамоқда.

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёмғир ёғиши эҳтимоли бор. Шамол ғарбдан 3–8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1 даража совуқдан 1 даража илиққача, кундузи 8–10 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин, йўлларнинг баъзи қисмларида яхмалак кузатилиши эҳтимоли бор. Шамол ғарбдан 7–12 м/с эсади. Ҳарорат кечаси 0–5 даража совуқ, кундузи 0–5 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлиб, айрим жойларда ёмғир ёғиши ва туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи нуқталарда яхмалак ҳолати сақланади. Шамол ғарбдан 7–12 м/с эсади. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқдан 3 даража илиққача, кундузи 6–11 даража илиқ бўлади.

Тошкент вилояти, Сирдарё, Жиззах ва Самарқандда ҳаво ўзгарувчан бўлади, айрим ҳудудларда ёмғир ва туман эҳтимоли бор. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 м/с. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқдан 3 даража илиққача, кундузи 6–11 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарёда ҳаво ўзгарувчан бўлиб, айрим жойларда ёмғир ёғиши, туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак эҳтимоли сақланади. Шамол ғарбдан 7–12 м/с эсади. Ҳарорат кечаси 0–5 даража илиқ, кундузи 8–13 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғонада ҳаво ўзгарувчан, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин, йўлларда баъзи нуқталарда яхмалак ҳолати кузатилиши эҳтимоли бор. Шамол ғарбдан 5–10 м/с эсади. Ҳарорат кечаси 3 даража совуқдан 2 даража илиққача, кундузи 3–8 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади: айрим жойларда қор ёғиши, туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи қисмларда яхмалак кузатилиши эҳтимоли бор, шунингдек қор кўчиши хавфи ҳам сақланади. Шамол ғарбдан 7–12 м/с эсади. Ҳарорат кечаси 4–9 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқдан 3 даража илиққача бўлади.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар