«Ривер Плейт» «Монументал» стадионини 101 минг ўринга етказади

Аргентина гранди «Ривер Плейт» ўзининг машҳур «Монументал» стадионини кенгайтириш бўйича лойиҳа бошланганини маълум қилди. Реконструкция якунлангач, арена 101 минг томошабинга мўлжалланади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Янгиланиш натижасида стадион сиғими 16 минг ўринга ортади: ҳозир «Монументал» 85 минг кишини қабул қила олади. Қурилиш ишлари апрел ойида старт олади ва тахминан 36 ой, яъни уч йил давом этиши кўзда тутилган. Клуб режасига кўра, янгиланган стадион 2029 йилдан бошлаб 100 мингдан ортиқ мухлисни қабул қила бошлайди.
Сиғим бўйича «Монументал» «Камп Ноу»ни ортда қолдиради, бироқ барибир Пхеньянда 1980-йилларнинг иккинчи ярмида қурилган Шимолий Кореядаги «1-май номидаги Рунградо» стадионидан кичикроқ бўлиб қолади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг