date

Ламин Ямал янги "Камп Ноу"га қайтишга тайёр

Ламин Ямал янги "Камп Ноу"га қайтишга тайёр
"Барселона" юлдузи Ламин Ямал Испания терма жамоасининг ноябр ўйинлари учун чақирувдан четда қолганидан сўнг илк бор омма олдида кўринди. Marca нашрининг хабарича, футболчи "Атлетик"га қарши ўйинга жиддий тайёргарлик кўрмоқда.

Ушбу учрашув "Барселона" учун янгиланган "Камп Ноу"да ўтказиладиган биринчи ўйин бўлади. "Барселона" клуби расман жамоа 22 ноябр куни ўз уй стадиони "Камп Ноу"га қайтишини тасдиқлади.

Мазкур ўйин яна шунга ҳам аҳамиятлики, "Атлетик" футболчиси Нико Уильямс "Барселона" таклифини рад этиб, Бильбао клубида қолганидан сўнг, биринчи марта каталонияликларга қарши майдонга тушади. Ламин Ямал ижтимоий тармоқларда "Камп Ноу" кўриниб турган террасадан олинган суратларини «Махсус кечалар яқинлашмоқда» деган сўзлар билан бўлишди.

Кейинчалик у машғулот залларида жамоанинг дам олиш кунига қарамай, индивидуал тарзда шуғулланганини кўрсатган суратларни ҳам эълон қилди. Ямал 2023 йил 29 апрел куни 15 ёшида "Барселона"нинг асосий жамоаси сафида илк бор дебют қилган.

Ўшанда у "Камп Ноу"да бор-йўғи етти дақиқа майдонга тушган эди. Энди эса у янги стадионда асосий футболчи сифатида илк бор ўйнашни орзу қилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Ламин Ямал янги "Камп Ноу"га қайтишга тайёр