date

Хитой бош мураббийи: Ўзбекистон – жуда кучли рақиб, биз жанг қиламиз!

Хитой бош мураббийи: Ўзбекистон – жуда кучли рақиб, биз жанг қиламиз!

Саудия Арабистонида бўлиб ўтаётган U-23 Осиё Кубоги учинчи туридаги Таиланд ва Хитой термалари ўртасидаги ўйиндан сўнг, хитойликлар бош мураббийи Антонио Висенте матбуот анжуманида иштирок этиб, чорак финалдаги рақиб Ўзбекистон ҳақида фикрларини билдирди.

«Чорак финалдаги рақибимиз Ўзбекистон. Бу жуда қийин рақиб, аммо агар биз шу темпда давом этсак, ғалаба учун майдонга тушишга тайёрмиз. Ҳозирча Ўзбекистон ҳақида аниқ бир нарса дейиш қийин, лекин уларнинг охирги 10 йилда эришган натижалари шунчаки фантастик. Миллий жамоа, U-23 ва U-20 терма жамоаларининг натижалари уларнинг қудратини тўлиқ намоён этади. Ўзбекистонни Осиёдаги энг кучли 3 ёки 4 та терма жамоадан бири деган бўлардим.», — деди Висенте.

Шунингдек, у Ўзбекистоннинг Осиёдаги энг кучли терма жамоалардан бири эканини таъкидлаб, уларга қарши жанг қилишга тайёр эканини айтди.

«Биз жанг қиламиз», — деб қўшимча қилди хитойлик мураббий.

Ўзбекистоннинг шу йилларда терма жамоалари эришган ютуқлари, айниқса, U-23 жамоаси билан юқори натижаларга эришиши, Осиё футболидаги муваффақиятларига янги ўлчамлар қўшганини кўрсатиб, ҳар бир кучли рақибга қарши қизиқишни оширган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Хитой бош мураббийи: Ўзбекистон – жуда кучли рақиб, биз жанг қиламиз!