Абдуқодир Ҳусановнинг зўр ўйини учун мухлислар тармоқларни ёндиряпти

«Манчестер Сити» жамоаси 2026 йилдаги янги мавсумга катта муҳокамалар билан кириб бормоқда. Жамоа бош мураббийи Хосеп Гвардиола раҳбарлигидаги кучайтиришлар давом этмоқда ва 21 ёшли ўзбек ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов жамоа ҳимоя чизиғида муҳим ўйин кўрсатиб, мухлислар ва мутахассисларнинг эътирофига сазовор бўлмоқда.
Ҳусанов жамоа билан биргаликда яхши натижалар кўрсатиб, Англия Премьер-лигаси, мамлакат кубоги ва Карабао кубогидаги баҳсларда ишончли ўйин кўрсатмоқда. Марказий ҳимоячи Макс Аллейн билан бирга ҳимоя марказини мустаҳкам ушлаб, «Сити»нинг тўлиқ ҳолатдаги «ишончли» ҳимоясини таъминлашга катта ҳисса қўшмоқда.
«Манчестер Сити»нинг ижтимоий тармоқларида Абдуқодир Ҳусановнинг ижобий ўйинлари ҳақида мухлислар томонидан билдирилаётган фикрлар жуда кўп ва уларнинг орасида бир қатор яхши баҳо ва комплиментлар мавжуд:
Evans Juma: «Ҳимоя ишончли қўлларда! Ҳусанов ва Аллейн дуэти жуда яхши чиқди!»
Hery Muzi: «Икки ёш марказий ҳимоячи зўр ўйнаяпти.»
Zed Fate: «Рубен Диашнинг Ҳусанов ва Аллейнга тан бергани аниқ.»
George Ochieng: «Абдуқодир — АПЛдаги энг тезкор футболчи ва доимий ўйин амалиётига эга бўлиши керак.»
Frank Francis Msiska: «Ҳусанов ва Аллейннинг ишончли ўйинидан кейин энди Гвадиол ва Диаш таркибга кириш учун қаттиқ курашади.»
Mïr Lùmîñøûs: «Гвардиол, таркибдаги жойинг билан хайрлашавер.»
Badhaadhaa Ka Waaqoo: «Абдуқодир ва Макс ҳақиқий бизбоб йигитлар.»
Joel Emaase: «Икки ёш ҳимоячи ҳамкорликда зўр ўйнаяпти.»
Lucky Dee: «Ҳусанов ўзининг юқори темпи билан ажралиб турибди. Макс ҳам ёмон эмас.»
Cheburet Doñàld: «Ҳусанов ҳамма учрашувларда жуда яхши ўйнаяпти.»
Vincent Kipkorir Koech: «Ҳусанов бугунги кунда энг яхши ҳимоячи!»
Mbarak Mae: «Бизда бу икки ёш ҳимоячининг ўрнини боса оладигани йўқ.»
Mc Ochollah: «Ҳусанов – ноёб талант.»
Chiti Kakumbi:«Тўғриси, бизга бошқа ҳимоячилар керак эмас. Стоунз, Аке ва Льюисни сотиб юборса ҳам бўлади.»
Ҳусановнинг юқори темпи ва ишончли ўйини мухлислар эътиборини ўзига жалб қилган ва унинг жамоа учун қанчалик муҳим эканини кўрсатган. Хусусан, “Сити”нинг мухлислари ушбу ёш ҳимоячини ўзига хос таланти ва юксак савияси билан ҳурмат қилишмоқда.
Ҳусанов ва Аллейннинг ўйинлари «Сити»нинг ҳимоя чизиғи учун катта қўшимча бўлиб, жамоага янги ишонч қўшмоқда. Икки ёш футболчининг ишончли ва самарали ўйини клубнинг келажаги учун муҳим аҳамиятга эга.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!