date

Шавкат Мирзиёев Жавоҳир Синдаровга уй совға қилди

Шавкат Мирзиёев Жавоҳир Синдаровга уй совға қилди
Шахмат бўйича жаҳон чемпиони Жавоҳир Синдаровга президент Шавкат Мирзиёев томонидан уч хонали уй совға қилинади. Ушбу қарор шахматчининг Жаҳон кубогидаги ғалабаси ва Ўзбекистонда шахмат ривожига қўшган улкан ҳиссаси муносабати билан қабул қилинди.

Бундан ташқари, спортчининг мураббийлари ҳам пул мукофотлари билан тақдирланади. Давлат раҳбари томонидан Жавоҳир Синдаровга «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи» фахрий унвонини бериш ҳақидаги қарор ҳам имзоланди.

Президент матбуот хизматида таъкидланишича, ушбу юксак мукофот Синдаровнинг маҳорати, иродаси ва ватандўстлигини эътироф этиш, шунингдек, Янги Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги нуфузини мустахкамлаш ва ёшлар орасида шахматни оммалаштиришдаги ролини тан олиш сифатида берилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Шавкат Мирзиёев Жавоҳир Синдаровга уй совға қилди