Жалолиддин Аҳмадалиевнинг “Чақирсам” қўшиғи қисқа фурсатда хитга айланди (видео)

Хонанда Жалолиддин Аҳмадалиев ўзининг янги қўшиғини мухлисларга тақдим этди. Санъаткорнинг “Чақирсам” деб номланган ушбу таронаси икки кун аввал YouTube платформасидаги расмий каналига жойланди ва қисқа вақт ичида катта қизиқиш уйғотди.
Маълумотларга кўра, қўшиқ бугунга келиб 600 мингдан ортиқ томоша қилиниб, қарийб мингга яқин илиқ ва самимий изоҳларга эга бўлди. Томошабинлар янги таронани илиқ қарши олиб, қўшиқнинг оҳанги, матни ва хонанданинг ижросини алоҳида эътироф этишмоқда.
“Чақирсам” қўшиғи Жалолиддин Аҳмадалиев ижодидаги навбатдаги муваффақиятли иш сифатида баҳоланмоқда. Премьера мухлислар орасида катта қизиқиш уйғотиб, қўшиқ яқин кунларда хитга айланиши кутилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг