Фаридамнинг янги видеоси ижтимоий тармоқларда илиқ кутиб олинди

Хонанда ва актриса Фаридам Instagram саҳифасида янги видео пост жойлади. Унда санъаткор мухлисларига севиб тингланадиган Озарбайжон халқ қўшиғи — “Daşli gala”нинг янги, чиройли видео талқинини тақдим этаётганини маълум қилди.
Пост остида Фаридам шундай деб ёзди:
“Азиз кузатувчиларим, севиб тинглайдиган Озарбайжон халқ қўшиғи 'Дасли гала' энди янги ва чиройли видео билан сизлар учун. Ушбу қўшиқни яна бир бор ҳис қилинг, яна бир бор севиб томоша қилинг. Тез кунда уни YouTube каналимизда ҳам сизлар учун тақдим этаман. Янги йил кайфияти билан — сизлар учун, Фаридам.”
Мазкур видео қисқа фурсат ичида кўплаб лайклар, шунингдек, илиқ ва чиройли изоҳларни жамлаб, мухлислар томонидан катта қизиқиш билан қарши олинди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг