Шаҳло Алижонова ва Шохруҳ Рузибаев Парижда бахтли лаҳзаларини бўлишди (видео)

Актриса Шаҳло Алижонова ва актёр Шохруҳ Рузибаев 2025 йилнинг 7 июль куни тўй тантаналарини нишонлашганди. Кеча, 7 январ куни эса уларнинг ушбу бахтли кунига роппа-роса 7 ой тўлди.
Мазкур қувончли санани Шаҳло Алижонованинг турмуш ўртоғи Шохруҳ Рузибаев ўзининг Instagram саҳифасида эълон қилди. У жойлаган пост остига: “Бугун ўша бахтли кунимизга 7 ой бўлди”, — дея ёзиб қолдирди.
Шунингдек, эр-хотин айни пайтда Париж шаҳрида эканликларини жойлаштирган видео постлари орқали ошкор қилишди. Видеоларда уларнинг бирга ўтказаётган ёқимли, самимий ва қувончга тўла онлари акс этган.
Шаҳло Алижонова ҳам ўзининг Instagram саҳифасида ушбу бахтли лаҳзалардан лавҳалар жойлаб, обуначилари билан бўлишди. Мухлислар эса жуфтликни табриклаб, уларга бахт, тотувлик ва узоқ умр тилаб, кўплаб илиқ изоҳлар қолдиришмоқда.