Озодбек Назарбеков тўйда қўшиқ айтиб, қистирилган пулларни олганига изоҳ берилди

1 дақиқа ўқиш49.4K
Озодбек Назарбеков тўйда қўшиқ айтиб, қистирилган пулларни олганига изоҳ берилди

Ижтимоий тармоқларда Маданият вазири Озодбек Назарбеков тўй маросимида қўшиқ куйлаб, унга узатилган пулларни қабул қилаётгани акс этган видео кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Мазкур ҳолат юзасидан Маданият вазирлиги расмий изоҳ берди.

Видео 2025 йил 25 октябрь куни вазирлик ходимларидан бирининг никоҳ тўйида тасвирга олинган. Унда вазирга мухлислар томонидан пул узатилгани акс этган.

Расмий изоҳда таъкидланишича, ушбу ҳолат олдиндан режалаштирилмаган. Вазирга узатилган пулларни қабул қилмаслик тўй иштирокчилари томонидан камситиш ёки менсимаслик сифатида қабул қилиниши мумкинлиги инобатга олинган. Шу боис, юзага келган вазиятга ижобий муносабат билдирилган.

Вазирликка кўра, тўй маросимларида хонандаларга пул қистириш амалдаги қонунчилик билан тақиқланмаган. Бу эса халқимиз орасида асрлар давомида шаклланган миллий урф-одат ва қадриятларнинг бир қисми ҳисобланади. Ўзбек анъаналарида бу ҳолат “орзу-ҳавас” сифатида қабул қилинади.

Шунингдек, расмийлар Озодбек Назарбеков нафақат вазир, балки таниқли хонанда эканини эслатган. У Ўзбекистон, Қорақалпоғистон, Тожикистон ва Қирғизистон халқ артисти, шунингдек хизмат кўрсатган маданият ходими ҳисобланади. Тўйда кузатилган ҳолат ҳам айнан унинг касбий фаолияти билан боғлиқ ҳолда баҳоланиши лозимлиги таъкидланган.

«Ҳар қандай инсон, эгаллаб турган лавозимидан қатъи назар, ўз танлаган касбидан айро бўла олмайди. Бу ҳолат ҳам шу нуқтайи назардан келиб чиққан», дейилади вазирлик баёнотида.


Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?