
Англиянинг машҳур футбол клуби Манчестер Сити Instagram саҳифасида Ўзбекистон аудиториясига мурожаат қилган постни эълон қилди. Клуб яқин орада янги ҳамкорлик ҳақида хабар беришини маълум қилди.
"Ўзбекистон... тайёрмисиз? Ишончли янги ҳамкор йўлга чиқди. #КаттаҚадамИшончлиЗарба", — дейилади инглиз ва ўзбек тилларида ёзилган постда.
Постда футболчилар Ҳусанов, Холанд ва Фоден билан бирга 2025 йил 19 декабр санаси кўрсатилган. Ушбу сана расмий эълон куни бўлиши мумкин.
Ҳамкорлик тафсилотлари ҳозирча ошкор қилинмаган. Клуб келажакдаги воқеанинг формати ёки мазмуни ҳақида маълумот бермади, бу эса мухлисларни кутиш ва тахмин қилишга ундамоқда.
Баъзи ўзбекистонлик мухлислар инглиз клубидан эълонни интизорлик билан кутaётганини билдиришган. Бошқалар эса Хусанов кўпроқ ижтимоий тармоқлардаги постларда, майдонда эса камроқ кўринаётганидан афсусда эканликларини таъкидлашган.
Айрим ҳазилкаш мухлислар эса ўзбек футболчиси ортга қайтарилиши ҳақида киноя қилишган.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.