date

Ўзгидромет тезкор огоҳлантириш берди

Ўзгидромет тезкор огоҳлантириш берди

Ўзгидромет тезкор огоҳлантириш билан чиқди. Жорий йилнинг 31 январь ҳамда 1–3 февраль кунлари кутилаётган ёғингарчилик ва ҳаво ҳароратининг ўзгариши сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи мавжудлиги маълум қилинди.

Огоҳлантиришга кўра, хавф қуйидаги ҳудудларда юқори бўлиши мумкин:

-Қашқадарё вилояти: Деҳқонобод, Китоб, Қамаши, Шаҳрисабз туманларида;

-Сурхондарё вилояти: Бойсун, Қумқўрғон, Сариосиё, Узун туманларида;

-Самарқанд вилояти: Нуробод, Қўшработ, Самарқанд, Ургут туманларида;

-Жиззах вилояти: Бахмал, Зомин туманларида;

-Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Паркент, Оҳангарон туманлари (Чотқол тизмаси тоғлари);

-Наманган вилояти: Поп туманида қор кўчиш хавфи эълон қилинади.

Шу муносабат билан тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралади. Айниқса, оғир қияликлар, даралар атрофи, қор кўп йиғилган йўлаклардан ўтишда шошилмаслик, йўлга чиқишдан олдин аҳволни текшириб олиш тавсия этилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзгидромет тезкор огоҳлантириш берди