31 январь ва 1–3 февраль учун Ўзгидромет огоҳлантириш берди

1 дақиқа ўқиш44K
31 январь ва 1–3 февраль учун Ўзгидромет огоҳлантириш берди

Ўзгидромет 31 январь ҳамда 1–3 февраль кунлари республикада кутилган ёғингарчилик ва ҳаво ҳароратидаги кескин ўзгаришлар сабабли тоғли ҳудудларда қор кўчиши хавфи борлигини маълум қилди.

Огоҳлантиришга кўра, айниқса тоғ олди ва тоғли йўлларда ҳаракатланишда эҳтиёт чораларини кучайтириш зарур. Чунки бундай об-ҳаво шароитида йўллар сирпанчиқ бўлиши, кўринув пасайиши ва айрим жойларда хавф кучайиши мумкин.

Қор кўчиши хавфи эълон қилинган ҳудудлар қуйидагилар:

  • Қашқадарё вилояти: Деҳқонобод, Китоб, Қамаши, Шаҳрисабз туманлари.
  • Сурхондарё вилояти: Бойсун, Қумқўрғон, Сариосиё, Узун туманлари.
  • Самарқанд вилояти: Нуробод, Қўшработ, Самарқанд, Ургут туманлари.
  • Жиззах вилояти: Бахмал, Зомин туманлари.
  • Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Паркент, Оҳангарон туманлари (Чотқол тизмаси тоғлари).
  • Наманган вилояти: Поп тумани.

Мутахассислар тоғли ҳудудларда яшовчи аҳоли, дам олиш учун йўлга чиққанлар ва айниқса тоғ йўлларидан ўтувчи ҳайдовчилардан сергак бўлишни сўрамоқда. Агар зарурат бўлмаса, хавф юқори бўлган йўналишларда сафарни кечиктириш, йўлга чиққанда эса масофа сақлаш, тезликни оширмаслик ва расмий огоҳлантиришларга амал қилиш тавсия этилади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?