Европа “топ-5” чемпионатларида бугунги тур ўйинлари тўлиқ рўйхати

ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
- Бугун Европанинг “топ-5” чемпионатларида навбатдаги тур ўйинлари бўлиб ўтади.
- APЛда “Арсенал” сафарда “Лидс” билан, Ла Лигада “Барселона” эса “Элче” билан учрашади.
- Шунингдек, А Серияда “Наполи” – “Фиорентина”, Лига 1da “Париж ФК” – “Марсель” ва Бундеслигада “Гамбург” – “Бавария” баҳслари ўтказилади.
- Туркия Суперлигасида Аббос Файзуллаев ҳамда Элдор Шомуродов тўп тепаётган “Башакшеҳир” 19:00 да “Ризеспор”га қарши майдонга тушади.

Ҳафтанинг дам олиш кунлари дегани Европада футбол “режими” ёқилади, мухлисларда эса танлов кўпайиб кетади. Бугун ҳам “топ-5” чемпионатларда навбатдаги тур баҳслари ўтказилади ва дастурда анча ширин тўқнашувлар бор.
АПЛда чемпионлик пойгасида юраётган “Арсенал” сафарда “Лидс”га қарши майдонга тушади. Ла Лигада эса “Барселона” сафар ўйинида “Эльче” билан куч синашади. Шу билан бирга, ҳамюртимиз Аббос Файзуллаев ҳамда Элдор Шомуродов тўп тепаётган “Башакшеҳир” ҳам навбатдаги учрашувини ўтказади — Туркия Суперлигасида “Ризеспор”га қарши.
Қуйида бугунги беллашувларнинг тўлиқ рўйхати:
АПЛ 24-тур
20:00 “Брайтон” – “Эвертон”
20:00 “Лидс” – “Арсенал”
20:00 “Вулверхэмптон” – “Борнмут”
22:30 “Челси” – “Вест Ҳэм”
01:00 “Ливерпуль” – “Ньюкасл”
Ла Лига 22-тур
18:00 “Реал Овьедо” – “Жирона”
20:15 “Осасуна” – “Вильярреал”
22:30 “Леванте” – “Атлетико Мадрид”
01:00 “Эльче” – “Барселона”
А Серия 23-тур
19:00 “Пиза” – “Сассуоло”
22:00 “Наполи” – “Фиорентина”
00:45 “Кальяри” – “Верона”
Лига 1 20-тур
21:00 “Париж ФК” – “Марсель”
23:00 “Лорьян” – “Нант”
01:05 “Монако” – “Ренн”
Бундеслига 20-тур
19:30 “Айнтрахт” – “Байер”
19:30 “Лейпциг” – “Майнц 05”
19:30 “Вердер” – “Боруссия М”
19:30 “Аугсбург” – “Санкт-Паули”
19:30 “Хоффенхайм” – “Унион”
22:30 “Гамбург” – “Бавария”
Туркия Суперлигаси 20-тур
16:30 “Аланьяспор” – “Эюпспор”
19:00 “Башакшехир” – “Ризеспор”
22:00 “Бешиктош” – “Коньяспор”
22:00 “Гёзтепе” – “Карагюмрюк”
Бугунги меню шундай: кимдир “Арсенал”нинг чемпионлик кайфиятини текширади, кимдир “Барса”нинг сафардаги характерини кўради, кимдир эса “Башакшеҳир”даги ҳамюртимизларни кузатади. Сиз қайси ўйинни танладингиз?































Изоҳлар 0
…