Овечкин «Чикаго Блекхокс» билан ўйинда тишидан айрилди

NHLнинг мунтазам чемпионати доирасида «Вашингтон» сардори Александр Овечкин «Чикаго Блекхокс»га қарши учрашувда юзига таёқ тегиши оқибатида бир тишидан айрилди. Бу ҳақда kursiv.uz хабар беради.
Ҳимоячилардан бири эпизод пайтида унинг юз қисмига клюшка билан тегиб юборган, ҳужумчининг юзидан қон ҳам чиққан. Бироқ ҳакамлар қоидабузарликни қайд этмади.
Овечкин арбитрлар қароридан очиқ норозилик билдирган бўлса-да, учрашувни давом эттириб, ўйин охиригача майдонда қолди. Баҳс якунида «Вашингтон» ғалабани қўлга киритди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг