date

Муниса Ризаева Янги йилни қаерда ва қандай кутиб олди? (видео)

Муниса Ризаева Янги йилни қаерда ва қандай кутиб олди? (видео)

Хонанда Муниса Ризаева ўзининг Instagram саҳифасига янги видео пост жойлади. Унда санъаткор барча мухлисларини Янги йил байрами билан самимий тарзда табриклади. Мунисанинг сўзларига кўра, бу йил улар Янги йилни Ўзбекистонда эмас, балки Дубай шаҳрида кутиб олишган.

Хонанда байрам қандай ўтгани ҳақида ҳам очиқчасига гапирди. Унинг айтишича, бошқалар Янги йилни қандай ва қаерда нишонлаганини билмаслигини, бироқ ўзлари байрамни сокин, оилавий муҳитда ўтказишган.

“Ким байрамни қандай кутиб олганини билмадим, лекин биз уйда кутдик. Хўжайним ва ўғлим ухлаб қолган, мен эса телевизор кўриб Янги йилни қарши олдим. Менимча, бизда ҳақиқий Янги йил бугун бўлса керак”, — дея кулимсираб қўшимча қилди хонанда.

Санъаткорнинг бу самимий ва содда байрам лаҳзалари мухлислар томонидан илиқ кутиб олинди ҳамда кўплаб табрик ва тилакларга сабаб бўлди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Муниса Ризаева Янги йилни қаерда ва қандай кутиб олди? (видео)