
Ўзгидромет 2025 йил 31 декабрдан 2026 йил 5 январгача кутилган ёғингарчилик ва ҳарорат ўзгариши сабаб республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи мавжудлигини маълум қилди.
Тезкор огоҳлантиришга кўра, Қашқадарё (Деҳқонобод, Китоб, Қамаши, Шаҳрисабз), Сурхондарё (Бойсун, Қумқўрғон, Сариосиё, Узун), Самарқанд (Нуробод, Қўшработ, Самарқанд, Ургут), Жиззах (Бахмал, Зомин), Тошкент (Бўстонлиқ, Паркент, Оҳангарон — Чотқол тизмаси) ҳамда Наманган вилоятининг Поп туманида хавф юқори.
Мутахассислар тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ва бу йўналишларда ҳаракатланувчи ҳайдовчиларни эҳтиёткор бўлишга, хавфли ҳудудларда ҳаракатни чеклашга чақирмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.