Игор Сергеевнинг Эрондаги маоши маълум бўлди

Ўтган мавсумни «Пахтакор» сафида ўтказган Игор Сергеев фаолиятини Эрон чемпионатида давом эттириш арафасида турибди.
Эронлик инсайдер Ҳатам Ширализадеҳнинг маълум қилишича, ҳужумчи тиббий кўрикдан ўтади. Барча жараёнлар муваффақиятли якунланса, трансфер тез орада расман эълон қилиниши кутилмоқда.
Маълумотларга кўра, Сергеев «Персеполис» клуби билан 1,5 йиллик шартнома имзолайди. 18 ойлик келишув доирасида эронлик клуб футболчига 1,5 миллион АҚШ доллари миқдорида маош тўлайди.
Қайд этиш жоиз, айни пайтда «Персеполис» сафида яна бир ватандошимиз — Остон Ўрунов ҳам тўп сурмоқда. Шунингдек, Ҳожиакбар Алижонов ҳам эронликлар учун асосий трансфер мақсадларидан бири сифатида тилга олинмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг