Россияда қарздор мигрантларга меҳнат патентини узайтирмаслик таклиф қилинди

Россияда суд қарори билан тасдиқланган қарздорлиги бор мигрантларга меҳнат патентини бериш ёки унинг муддатини узайтиришни чеклаш таклифи илгари сурилди. Ташаббус муаллифлари бу бўйича қонун лойиҳасини янги йил таътилларидан сўнг парламентга киритмоқчи. Бу ҳақда kursiv.uz хабар беради.
Давлат Думаси Меҳнат, ижтимоий сиёсат ва фахрийлар ишлари қўмитаси раиси Ярослав Ниловнинг айтишича, мазкур чора қарздорликни тўлашга унловчи қўшимча рағбатлантириш воситаси сифатида кўрилмоқда. Унинг таъкидлашича, суд қарори мавжуд бўлса-ю, шахс ундаги қарзни тўламаётган бўлса, бу патент беришни рад этиш учун ҳам асос бўлиши керак.
Лойиҳага кўра, патентни узайтириш учун хорижий фуқаро суд қарори билан тасдиқланган қарздорликни тўлиқ ёпиши шарт бўлади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг