Итурральде Вальверде ва Дал билан эпизодни қизил деб баҳолади

ФИФА тоифасидаги собиқ ҳакам Итурральде Гонсалес «Бенфика»нинг УЕФАга йўллаган ҳакамлик борасидаги эътирозига муносабат билдирди. Чемпионлар лигаси плей-оффидаги «Реал»га қарши ўйинда 82-дақиқада Федерико Вальверде Самуэл Далга зарба берган вазиятда ҳакам мадридлик яримҳимоячини майдондан четлатмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Итурральденинг таъкидлашича, бу эпизод қизил карточкага тортарди. «Бу қизил карточка. У ҳеч қандай сабабсиз зарба берди. Вальвердени майдондан ҳайдаш керак эди, ҳатто рақибига тўлиқ тегкизмаган бўлса ҳам», — дея собиқ арбитрнинг сўзларини AS нашри келтирди.
«Бенфика» — «Реал» учрашуви 0:1 ҳисобида якунланди, ягона голга Винисиус Жуниор муаллифлик қилди. Жавоб баҳси 24-февраль куни бўлиб ўтади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг