Саудия Арабистонида Қурбон Ҳайити санаси маълум қилинди


17 май куни Зулҳижжа ойининг янги ҳилоли кўринди. Шу асосда Саудия Арабистонида Қурбон Ҳайити санаси расман маълум қилинди.
Унга кўра:
• 18 май, душанба — Зулҳижжа ойининг биринчи куни;
• 26 май, сешанба — Арафа куни;
• 27 май, чоршанба — Қурбон Ҳайити сифатида нишонланади.
Айни вақтга қадар Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан Қурбон Ҳайити санаси бўйича расмий маълумот эълон қилинмаган.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг






























Изоҳлар 0
…