date

Муниса Ризаева турмуш ўртоғи билан ўртасидаги ёш фарқи ҳақида илк бор очиқ гапирди

Муниса Ризаева турмуш ўртоғи билан ўртасидаги ёш фарқи ҳақида илк бор очиқ гапирди

Хонанда Муниса Ризаева интервьюларидан бирида шахсий ҳаёти ҳақида кўпчилик билмаган маълумотни ошкор қилди. Санъаткор турмуш ўртоғи билан ўртасида 10 ёш фарқ борлигини айтди.

Муниса Ризаеванинг сўзларига кўра, унинг турмуш ўртоғи хонандадан 10 ёш кичик. “Ҳеч ким билмайди, ҳўжайиним мендан 10 ёш кичкина. Бу сизларга сюрприз”, — дея ҳазил аралаш гапирган хонанда мухлисларини ҳайратда қолдирди.

Санъаткор турмуш ўртоғининг ёш бўлишига қарамай, ҳаётда кўп нарсага эришганини ҳам алоҳида таъкидлади. У болалигидан мустақил яшаб, ўз меҳнати билан катта натижаларга эришган инсон эканини айтиб ўтди.

Муниса Ризаеванинг ушбу интервьюси ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинмоқда. Кўплаб мухлислар жуфтликка бахт ва мустаҳкам оила тиламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Муниса Ризаева турмуш ўртоғи билан ўртасидаги ёш фарқи ҳақида илк бор очиқ гапирди