date

70 ёшдаги актриса илк бор юксак мукофотга сазовор бўлди

70 ёшдаги актриса илк бор юксак мукофотга сазовор бўлди

15 май санаси санъат ихлосмандлари учун унутилмас кун бўлди. Зеро, шу куни таниқли актриса Гулнора Рустамова ўзининг муборак 70 ёшини қарши олди.

Маълумки, Гулнора Рустамова қарийб 30 йилдан зиёд вақт давомида Муқимий номидаги мусиқали драма театри саҳнасида самарали фаолият олиб бориб, ўнлаб бетакрор образларни яратган. У “Нодирабегим” спектаклида Увайсий, “Ака-ука совчилар”да она, “Куёвлар конкурси”да келинойи, “Бобур”да Малика Байда, “Жайдари келин”да катта келин, “Отабек ва Кумуш”да Ўзбекойим каби образлари билан томошабинлар қалбидан мустаҳкам ўрин эгаллади.

Шунингдек, актрисанинг “Меҳробдан чаён” тарихий телесериалидаги Гулшан, “Қайтар дунё”даги она, “Талваса” ва бошқа кўплаб сериал ва новеллалардаги роллари уни элга янада севимли қилди.

Юбилей муносабати билан актрисанинг кўп йиллик самарали меҳнати муносиб эътироф этилди. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Озодбек Назарбеков томонидан у “Маданият ва санъат фидокори” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Эътиборли жиҳати шундаки, ушбу мукофот Гулнора Рустамованинг санъат соҳасидаги илк давлат эътирофи бўлди. Бу эса актриса учун икки карра қувончли ва унутилмас совға сифатида қабул қилинди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » 70 ёшдаги актриса илк бор юксак мукофотга сазовор бўлди