Google Translate сервисида қирғиз тили пайдо бўлади

Google Translate сервисида қирғиз тили пайдо бўлади
Google Translate сервисида қирғиз тили пайдо бўлади

Қирғизистонда қирғиз тилини Google Translate сервисига киритиш мақсадида сўз ва ибораларни таржима қилиш бўйича 2 кунлик марафон эълон қилинди.

Бу ҳақда “Бизнинг мерос” жамоат фонди директори ва “Қирғиз википедиячилари ҳаракати” лойиҳаси раҳбари Чоробек Сааданбековга таянган ҳолда Қирғизистон телеграф агентлиги хабар берди. “Қирғизистонда 22-23 сентябрь кунлари қирғиз тилини Google Translate сервисига киритиш мақсадида сўз ва ибораларни таржима қилиш бўйича марафон бўлиб ўтади.

Бу тадбирнинг мақсади 26 минг таржима ва таржима баҳоларини амалга оширишдир”, – таъкидлади Ч.Сааданбеков.
Унинг қўшимча қилишича, энг катта ҳисса қўшган дастлабки уч киши бош вазир томонидан мукофотланади. Ғолиблар Google компанияси статистикасига кўра аниқланади.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар