date

Xiaomi буғли пол тозалагични тақдим этди

Xiaomi буғли пол тозалагични тақдим этди

Xiaomi қаттиқ поллар учун мўлжалланган янги симсиз чангютгич — Mijia Floor Scrubber 5 Мах'ни тақдим этди. Қурилма бир вақтнинг ўзида учта тозалаш усулини бирлаштиради: буғ, кўпик ва иссиқ сув. Компания маълумотига кўра, бу тизим кучли кир, ёғ ва ёпишқоқ тўкилган суюқликларни оддий пол тозалагичларга қараганда самаралироқ бартараф этиш учун яратилган. Бу ҳақда Rozetked.me хабар беради.

Ушбу қурилма кирни бўшатиш, қайсар доғларни кетказиш ва юзаларни дезинфекция қилишга кўмаклашиш учун 160°C ҳароратдаги буғни етказиб беради. Шунингдек, у ёғли изларни парчалаш учун қалин кўпик сепади, 90°C иссиқ сув эса шарбат ёки сироп каби шакарли ифлосликларни юмшатиш учун ишлатилади. Xiaomi айтишича, модель 28 000 Pa сўриш қуввати, ҳўл ва қуруқ чиқиндилар учун роликли чўтка ҳамда соч ўралиб қолишига қарши тўрт қатламли қирғич билан жиҳозланган.

Янги қурилмада инфрақизил сенсорлар билан ишлайдиган четларни тозалаш технологияси ҳам бор, бу эса унга деворлар, мебель оёқлари ва шкаф четларига яқин жойларни тозалаш имконини беради. Техник хизмат кўрсатиш учун Xiaomi қайноқ сув билан чайиш ва дезинфекция қиладиган, сўнг роликни иссиқ ҳаво билан қуритадиган ўз-ўзини тозалаш функциясини қўшган.

Mijia Floor Scrubber 5 Max 6 300 mAh батареяда ишлайди ва 70 дақиқагача фойдаланиш вақтини таклиф қилади. У 1 литрли тоза сув баки, 700 мл ифлос сув контейнери, ақлли уй интеграцияси ва режим ҳамда батарея ҳақидаги маълумотларни кўрсатадиган рангли дисплей билан таъминланган. Модель аллақачон ЙоуПин'да 2 999 юанга сотувга чиқарилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Xiaomi буғли пол тозалагични тақдим этди