date

Ўзбекистон ҳаво тозалиги стандартларини кучайтирди

Ўзбекистон ҳаво тозалиги стандартларини кучайтирди
Ўзбекистон ҳаво ифлосланишига қарши курашда сезиларли ютуқларга эришди. 2024-йилда мамлакат Марказий Осиёда биринчи бўлиб, PM2.5 заррачалари бўйича миллий меъёрларини Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) томонидан белгиланган мақсадли кўрсаткичларга мослаштирди.

Бу ҳақда 2025-йилги State of Global Air халқаро ҳисоботида маълум қилинди. PM2.5 заррачалари учун рухсат этилган миқдор энди ҳар куб метрда 35 микрограммни ташкил этади.

Бу ЖССТ томонидан ифлосланиш даражаси юқори бўлган давлатлар учун тавсия этилган минимал мезондир. Таqqослаш учун, энг тоза ҳавога эга бўлган Финляндия ва Исландия каби давлатларда PM2.5 заррачаларининг ўртача даражаси 5 мкг/м³ дан пастни ташкил этади.

Ҳаво сифатини назорат қилиш мақсадида Ўзбекистон мониторинг тармоғини кенгайтирди. Ҳозирда у 26 шаҳарни қамраб олган бўлиб, 89 кузатув нуқтаси, 23 автоматик станция ва бир мобил станцияни ўз ичига олади.

Келгуси йилларда қўшимча 347 мини-станцияларни ўрнатиш режалаштирилган. Барча маълумотлар ҳар соатда янгилиниб, онлайн тарзда очиқ ҳолда тақдим этилади.

Шунингдек, мамлакат 2035-йилгача мўлжалланган биринчи Миллий ҳаво муҳофазаси стратегиясини ишлаб чиқмоқда. Ушбу ҳужжат транспорт, саноат ва бошқа манбалардан келадиган ифлосланишни камайтириш бўйича саъй-ҳаракатларни бирлаштиради.

Халқаро ҳисоботга кўра, 2023-йилда ҳаво ифлосланиши бутун дунёда 7,9 миллион ўлимга сабаб бўлган. Ушбу ўлимларнинг 90 фоизи даромад даражаси паст ва ўрта бўлган давлатларда кузатилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ўзбекистон ҳаво тозалиги стандартларини кучайтирди