date

Эрон армияси ихтиёрига мингта янги стратегик дрон берилди

Эрон армияси ихтиёрига мингта янги стратегик дрон берилди

Эрон Қуролли кучлари таркиби янада кучайтирилди. Мамлакат ҳарбий тузилмалари ихтиёрига мингта стратегик аҳамиятга эга дрон топширилди. Бу ҳақда Tasnim ахборот агентлиги маълум қилди.

Қайд этилишича, мазкур учувчисиз учиш аппаратлари Эроннинг мудофаа салоҳиятини оширишга қаратилган махсус дастур доирасида ҳарбий балансга қабул қилинган. Бу қадам мамлакатнинг замонавий ҳарбий имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.

Эрон армияси қўмондони, генерал-майор Ҳотамийнинг таъкидлашича, янги дронлар қўшинларнинг тезкор жавоб қайтариш салоҳиятини оширади ҳамда тийиб туриш механизмларини янада мустаҳкамлайди.

Унинг сўзларига кўра, ушбу дронлар асосан разведка ишлари, ҳаводан кузатув олиб бориш ва эҳтимолий ҳарбий таҳдидларга қарши амалий вазифаларни бажариш учун мўлжалланган.

Расмий манбалар бу ташаббус Эрон миллий хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, минтақадаги ҳарбий мувозанатни сақлаб қолишга қаратилганини алоҳида таъкидламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Эрон армияси ихтиёрига мингта янги стратегик дрон берилди