
2025-йил 29-октябрдан Тошкент шаҳрида 134-автобус йўналиши ўзгартирилди. Бу ҳақда шаҳар транспорт бошқармаси хабар берди.
Эндиликда автобус "Боғишамол" маҳалласи ва "Чилонзор" метро бекати ўртасида қатнайди. Илгари эса автобус "Жанубий вокзал" ва "Чилонзор" метро бекати ўртасида ҳаракатланган.
Мазкур ўзгаришлар пойтахт ва Тошкент вилояти туманлари ўртасида транспорт алоқасини яхшилаш ҳамда йўллардаги тирбандликни камайтириш мақсадида амалга оширилди. Бошқармага кўра, йўловчилар "Чилонзор" метро бекати ва "Жанубий вокзал" ўртасида ҳаракатланадиган 8, 48, 70, 84, 99 ва 131-йўналишдаги автобуслардан фойдаланишлари мумкин.
Ушбу йўналишда ҳар куни 75 та автобус қатнайди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар