date

Аэропорт қурилиши учун уйлар бузилади

Аэропорт қурилиши учун уйлар бузилади
Ўртачирчиқ туманида Қуйичирчиқ тумани билан чегарадош ҳудудда янги халқаро аэропорт қурилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда ҳокимият хабар берди.

Қурилиш ҳудудига тушиб қолган Халқобод ва Янгиёъл маҳаллаларидаги уйлар бузилади. Уй эгаларига компенсация тўланади.

Ўртачирчиқ тумани ҳокими Ислом Қосимов Халқобод маҳалласи аҳолиси ва фермер хўжаликлари раҳбарлари билан учрашув ўтказди. Учрашувда тўлов тартиби ва кўчириш жараёни муҳокама қилинди ҳамда барча процедуралар тушунтирилди.

Аҳолига компенсация олиш тартиби ва зарур ҳужжатлар ҳақида маълумот берилди. Туман хизматлари вакиллари бузиш ва кўчириш билан боғлиқ барча саволларга жавоб бердилар.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Аэропорт қурилиши учун уйлар бузилади