
3 ноябрга ўтар кечаси Ўзбекистонда зилзила сезилди. Унинг эпицентри Афғонистоннинг шимолида жойлашган бўлиб, магнитудаси 6,8 баллни ташкил этди.
Сурхондарё вилоятида зилзила кучи энг юқори бўлиб, 5 баллгача етди. Қашқадарё вилоятида куч 3-4 баллни ташкил этди.
Самарқанд вилояти ва бошқа ҳудудларда эса 3 балл атрофида бўлди. Тошкент шаҳрида зилзила кучи 2-3 баллни ташкил этди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотларига кўра, жабрланганлар ҳақида хабар келиб тушмаган. BBC ахборотига кўра, Афғонистон шимолида содир бўлган зилзила оқибатида 180 киши яраланган, Тошкент вақти билан соат 9:06 ҳолатига кўра, 8 киши ҳалок бўлгани маълум бўлган.
Толибон ҳаракати вакили Ҳажжи Заиднинг айтишича, кўп ҳолатларда яраланишлар одамларнинг бинолардан йиқилиши оқибатида юзага келган.
Афғонистондаги зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар