date

Wiz Khalifa Руминияда 9 ойга қамалди

Wiz Khalifa Руминияда 9 ойга қамалди
Руминиянинг Констанса апелляция суди америкалик репер Wiz Khalifа'ни гиёҳванд модда – марихуана сақлаш ва жамоат жойида истеъмол қилиш айблови билан 9 ой қамоқ жазосига ҳукм қилди. Бу ҳақда BBC хабар бермоқда.

Ушбу воқеа 2024 йил июль ойида "Beach, Please!" мусиқий фестивали давомида содир бўлган. Суд аввалига реперга 829 доллар жарима белгилаган эди, бироқ бу жазо ҳаддан ташқари енгил деб топилиб, қамоқ жазоси билан алмаштирилди.

Тергов маълумотларига кўра, Wiz Khalifa ёнида 18 граммдан ортиқ каннабис мавжуд бўлган ва унинг саҳнадаги ҳаракати ёш томошабинлар орасида ноқонуний хатти-ҳаракатларни "оддий ҳол" сифатида кўрсатган.

"Менга жуда ҳурмат билан муносабатда бўлишди ва мени қўйиб юборишди. Тез орада яна қайтаман, лекин бу сафар улкан марихуана сигаретисиз," – деди санъаткор ушбу ҳолат юзасидан изоҳ берар экан. Бироқ ҳукмга қарамай, Wiz Khalifа'ни АҚШдан экстрадиция қилиш эҳтимоли жуда паст.

Мутахассисларнинг фикрича, Руминия АҚШ ҳукуматига расмий сўров юбориши мумкин, аммо икки давлатда марихуана қонунчилиги ўртасидаги фарқлар сабабли санъаткорнинг берилиши деярли имконсиз ҳисобланади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Wiz Khalifa Руминияда 9 ойга қамалди