date

De Beers бир йил ичида илк бор олмос нархларини пасайтирди

De Beers бир йил ичида илк бор олмос нархларини пасайтирди

De Beers компанияси олмослар бўйича расмий нархларни туширди. Bloomberg маълумотига кўра, компания охирги бор 2024 йил декабрида нархларни пасайтирган эди.

Аввалроқ De Beers бозорни ушлаб туриш мақсадида айрим тошларни ёпиқ савдоларда чегирма билан таклиф қилган, бироқ расмий нархлар айрим тоифаларда бозор баҳосидан қарийб 25% юқори даражада қолаётган эди.

Нархлар қайта кўриб чиқилишига бир нечта омил туртки бўлди: Хитойда қимматбаҳо тақинчоқларга талаб сусайиши, сунъий олмосларнинг оммалашуви ҳамда олмосларни энг кўп экспорт қилувчи давлатлардан бири бўлган Ҳиндистондан импортга АҚШ жорий этган юқори божлар.

Йилнинг илк савдосида De Beers, айниқса, ҳажми учдан тўрт каратдан каттароқ бўлган қайта ишланмаган олмослар нархини сезиларли пасайтирди. Bloomberg қайд этишича, одатда компания бозорни беқарорлаштирмаслик учун нархларни туширишдан қочади, бироқ бу сафар шундай қадам ташланди. Пасайишнинг аниқ кўлами ҳозирча очиқланмаган — бунга таклиф таркиби ва нарх белгилаш услуби ўзгаргани ҳам сабаб бўлган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » De Beers бир йил ичида илк бор олмос нархларини пасайтирди