date

190 минг гектар ўрмон ерида ноқонуний кончилик аниқланди

190 минг гектар ўрмон ерида ноқонуний кончилик аниқланди
Индонезия ҳукумати ўрмон ҳудудларида олиб борилаётган ноқонуний кончилик фаолиятига қарши кенг кўламли чораларни бошлади. Reuters маълумотларига кўра, қарийб 190 минг гектар ўрмон ерларида рухсатсиз қазиб олиш ишлари аниқланган. Ҳукумат ушбу ҳудудларни давлат тасарруфига қайтаришни режалаштирмоқда.

Ўрмон хўжалиги вазири ўринбосари Роҳмат Марзуки парламент йиғилишида сўзлаб, мазкур кон майдонлари тегишли рухсатномаларсиз фаолият юритганини маълум қилди. У ноқонуний иш олиб борган компаниялар номини очиқламади. Ҳозирча қазиб олинаётган ресурслар ва аниқ муддатлар ҳақида ҳам маълумот берилмади.

Махсус назорат гуруҳи ҳозирга қадар 8 минг гектардан ортиқ ҳудудни қайтариб олган. Бу ерларда никел, кўмир ва бошқа фойдали қазилмалар қазиб олингани аниқланган. Шунингдек, ноқонуний пальма ёғи плантациялари ҳам давлат назоратига ўтказилмоқда.

Бош прокуратура ноқонуний фаолият олиб борган компанияларга йирик жарималар солиниши мумкинлигини билдирди. Ҳукумат ўрмонларни ҳимоя қилиш ва табиий бойликлардан қонуний фойдаланишни таъминлаш бўйича ишларни давом эттиришини маълум қилди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » 190 минг гектар ўрмон ерида ноқонуний кончилик аниқланди