
2025-йил сентябр ойида Ўзбекистон Республикасидаги инфляция даражаси 0,8 фоиз пунктга пасайиб, йиллик ҳисобда 8 фоизни ташкил этди. Бу ҳақда Марказий банк ҳисоботида маълум қилинган.
Инфляциянинг секинлашуви миллий валюта – сўмнинг мустахкамланиши ва нисбатан қатъий пул-кредит шартлари сақланиб қолиши фонида кузатилмоқда. Озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг инфляцияси 6,1 фоизга камайиб, умумий кўрсаткични пасайтиришга ёрдам берди.
Бироқ хизматлар соҳасидаги инфляция юқори истеъмол талабига кўра ўртача бозор кўрсаткичларидан юқори даражада қолмоқда. Базавий инфляция ҳам пасайишни бошлади ва сентябр ойида 7 фоизни ташкил этди.
Марказий банкнинг қайд этишича, валюта курсининг барқарорлашуви нархлар, хусусан, импорт ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг стабиллашишига хизмат қилмоқда. Сўнгги ойлар давомида нарх ошиши секинлашаётган товар ва хизматлар улуши ошмоқда.
Регулятор маълумотларига кўра, бу нархлар барқарорлашуви жараёнининг кенгайиб бораётганини кўрсатмоқда. Аҳоли ва бизнеснинг инфляция бўйича кутишлари пасайишда давом этмоқда, аммо улар ҳали ҳам амалдаги ва прогноз қилинган кўрсаткичлардан юқори даражада.
Шу тенденцияларни инобатга олган ҳолда, Марказий банк йил охирига бориб инфляция прогнозини 8 фоиз атрофида бўлишини қайта кўриб чиқди. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг ВЭБ банки 2025-йилда Ўзбекистон иқтисодиёти 6,7 фоизга ўсишини прогноз қилган эди.
Ўзбекистонда инфляция 8 фоизга тушди
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар