date

Ўзбекистонда Хитойнинг қайси меваларига тақиқ қўйилди ва сабаби нима?

Ўзбекистонда Хитойнинг қайси меваларига тақиқ қўйилди ва сабаби нима?

Хитойдан Ўзбекистонга олиб кирилаётган мандарин ва ананас партияларида ўсимликлар карантини объектлари мунтазам аниқланаётгани сабабли ушбу маҳсулотларга вақтинчалик тақиқ жорий этилди. Бу ҳақда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги маълум қилди.

Агентликка кўра, импорт партияларидан белгиланган тартибда олинган намуналар Марказий фитосанитария лабораториясида текширувдан ўтказилган. Таҳлиллар натижасида “цитрус оқ-қаноти” (Dialeurodes citri), шарқ цитрус қалқондори (Unaspis yanonensis), “ананас унсимон қурти” (Dysmicoccus brevipes) каби карантин ости зараркунандалари аниқлангани, бундай ҳолатлар қарийб 20 та юкда қайд этилгани билдирилди.

Зарарланган маҳсулотлар бўйича Хитойнинг тегишли миллий ташкилоти огоҳлантирилган, зарур ҳужжатлар ва маълумотлар тақдим этилган. Тақиқ амал қилаётган даврда эса Хитойдан олиб келиниши режалаштирилаётган мандарин ва ананас учун карантин рухсатномасини расмийлаштириш вақтинча тўхтатилади.

Агентлик изоҳига кўра, бу чора Ўзбекистон ҳудудига потенциал хавфли карантин объектлари кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш учун, тақиқ сабаблари бартараф этилгунга қадар вақтинча жорий этилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистонда Хитойнинг қайси меваларига тақиқ қўйилди ва сабаби нима?