Ўзбекистонда БАА сармояси билан қанча корхона фаолият юритмоқда?

Иқтисодиёт1 дақиқа ўқиш361
Ўзбекистонда БАА сармояси билан қанча корхона фаолият юритмоқда?
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • 2026 йил 1 январ ҳолатига Ўзбекистонда БАА капитали иштирокида 414 та корхона фаолият юритмоқда.
  • Уларнинг 141 таси қўшма корхона, 273 таси эса тўлиқ хорижий корхона ҳисобланади.
  • Корхоналарнинг 304 таси Тошкент шаҳрида жойлашган бўлиб, улар қурилиш, кўчмас мулк, савдо, энергетика, саноат, хизмат кўрсатиш ва логистика соҳаларида ишламоқда.

Миллий статистика қўмитаси келтирган маълумотларга кўра, 2026 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда БАА капитали иштирокида жами 414 та корхона ишлаб турибди. Эътиборли томони — уларнинг асосий қисми анъанавий тарзда Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келади.

Рақамлар таркиби ҳам қизиқ: 414 та корхонанинг 141 таси қўшма корхона (маҳаллий ва хорижий ҳамкорликда), 273 таси эса тўлиқ хорижий корхона ҳисобланади. Бу, оддий қилиб айтганда, икки давлат ўртасидаги инвестицион ҳамкорлик “гапда эмас, амалда” кетяпти дегани.

Ҳудудлар кесимида тақсимот қуйидагича:

- Тошкент шаҳри — 304 та

- Тошкент вилояти — 32 та

- Самарқанд вилояти — 16 та

- Сирдарё вилояти — 11 та

- Қорақалпоғистон Республикаси — 8 та

- Андижон вилояти — 8 та

- Бухоро вилояти — 7 та

- Жиззах вилояти — 6 та

- Наманган вилояти — 6 та

- Навоий вилояти — 5 та

- Қашқадарё вилояти — 4 та

- Фарғона вилояти — 4 та

- Хоразм вилояти — 2 та

- Сурхондарё вилояти — 1 та

Таҳлилга кўра, бу корхоналарнинг қарийб 73 фоизи Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келяпти. Бу ҳолатни “пойтахтда пул айланади” дебгина тушунтириш камлик қилади: логистика, кадрлар бозори, банк-молия инфратузилмаси, хизматлар сифати ва бизнес учун қулай муҳит — ҳаммаси бир жойда жамланган.

Қайси йўналишлар “топ”да?

БАА инвесторлари иштирокидаги корхоналар асосан қурилиш, кўчмас мулк, савдо, энергетика, саноат, хизмат кўрсатиш ҳамда логистика каби соҳаларда фаолият юритмоқда. Яъни пул фақат “девор”га эмас, айланма иқтисодга ҳам киряпти.

Энг муҳим хулоса: статистикадаги бу рақамлар ҳозирги ҳолатни кўрсатади, лекин тренд келажакни айтаяпти — ҳамкорлик кенгаяди, янги лойиҳалар кўпаяди. Фақат битта нарса аниқ: ҳудудлар ҳам бу “инвестиция харитаси”да кўпроқ улуш олиши учун инфратузилма ва қулай шарт-шароит бўйича рақобатни кучайтириши керак.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?