3 февраль учун валюта курслари эълон қилинди

3 февраль 2026 куни учун белгиланган расмий валюта курсларига кўра, доллар курси 17,01 сўмга ошиб, 1 доллар 12 242,17 сўмни ташкил қилди.
Евро курси 37,28 сўмга пасайиб, 14 522,89 сўм бўлди. Россия рубли 2,11 сўмга арзонлаб, 159,90 сўмни ташкил этди. Британия фунти 6,01 сўмга тушиб, 16 784,02 сўмга тенг бўлди. Япония иенаси 0,14 сўмга пасайиб, 79,10 сўм этиб белгиланди. Швейцария франки эса 84,63 сўмга арзонлаб, 15 798,39 сўмни ташкил қилди.
Хитой юани 2,98 сўмга ошиб, 1 761,29 сўм даражасига етди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг